Asosiy Jamiyat → Jamiyat haqida

Jamiyat haqida

Корхона иш фаолиятининг асосий турлари ва мақсадлари:

Уставда кўрсатилганидек корхонанинг асосий иш фаолиятига қўйидагилар киради:

  Қишлоқ хўжалиги маҳсулоталирини (узум) Республиканинг жисмоний ва юридик шахсларидан сотиб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш;
  Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан ман этилмаган маҳсулотларни сотиб олиш, шароб ишлаб чиқариш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоталирини қайта ишлаш;
  Ҳар ҳил спиртли ва алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаришни ва сотишни ташкил этиш, ароқни ишлаб чиқиш ва уни сотиш;
  Маркетинг хизматларини ташкил этиш, шунингдек қонунчилик билан ман этилмаган пулли хизматларни ташкил этиш, маҳсулотларни сотиб олиш;
  Узумчилик вакуум-сусла ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  Тайёр маҳсулот конякни олиш учун шароб маҳсулотларини, коняк спиртини ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш;
  Тайёр маҳсулотни экспортга жўнатиш;
  Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосанланган бошқа турдаги фаолиятни амалга ошириш;

Ҳозирги вақтда Ховренко номидаги “Самарқанд вино комбинати” АЖ  - Узумли вино (қуруқ, десертли, кучли), коняк ва лекерлиспирт вино махсулотлар ва конякли спиртлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот юқори нави билан халқаро ва бутунминтақа кўргазмаларида (Венгрия, Болгария, Тбилис, Ялта, Санкт-Петербург, Алмаота) олтин, кумуш, бронзали медалларига сазовар бўлган. Корхона (Венгрия, Болгария, Тбилис, Ялта, Санкт-Петербург, Алмаота) халқаро ва бутун минтақа кўргазмаларида вино сифати бўйича кўп маротаба иштирок этган бўлиб, вино сифати бўйича  олтин, кумуш ва бронзали медаллар олишга сазовар бўлган. Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришганидан сўнг, корхона махсулоти юқори нави билан кўп маротаба хар йили ўтказиладиган “Олтин грифон” кўргазмларида тақдирланиб келган. Шундай қилиб “Самарқанд” балзами 1999 йили “Гран при” мусобақасида юқори тақдирланган.

2006 йили “Алеатика”, “Узбекистан”, “Гуля-кандоз” винолари ва “Самарқанд” балзами билан “Самарқанд коняги”  олтин медалларни қўлга киритишган.

2007 йилда “Куаки” вино коллекцияси юқори “Супер Гран При” билан тақдирланган, Филатов асалли коняк ичимлиги эса олтин медал олишган.

2008 йилда юқори “Катта олтин медал” ни “Изабелла” виноси, бронза медални “Тиллакори” коняги ва “Гуля-кандоз” виноси йилнинг энг яхши виноси ғолиби бўлган.

2009 йилда “Оқ узум”,  “Катта олтин медал”, “Самарқанд” коняги ва “Самарқанд” балзами олтин медаллар олишган.

2010 йили “Васарга” коллекция виноси ташқи кўриниши  безаги учун юқори баҳоланган ва олтин медални, ҳамда “Согдиана”  коняги ва “Самарқанд” ароғи кумуш медаллар билан тақдирланган.

2011 йили юқори гран кубоги “Мурведр” коллекция виноси тақдирланган, “Самарқанд” ароғи кумуш медаллар олишган.

2011 йили корхона томонидан   11537 млн сўмлик тайёр маҳсулот ҳақиқий улгурчи нархда ва халқ талабига асосан 24347 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Ва маҳсулотни сотишдан тушган даромад 25835 млн сўмни ташкил этган. Ҳозирги вақтда корхонада 232 киши ишлаб келмоқда. Маҳсулот экспорти ҳар йили ўсиб келмоқда. Шу билан бирга 2011 йили коняк спирти 5,2 минг экспорт қилиниб жами 131,5 минг АҚШ доллор маблағ келиб тушган.

2010-2011 йиллари миллий ва халлқаро стандарти ИСО 9001 “Сифат менежменти”  тизими ишлаб чиқилган.

Корхонанинг асосий вазифаси махсулот ишлаб чиқаришни ўсиши ва маҳсулотни сотилишини кўриб чиқиш. 2012 йили 11173 млн сўмлик улгуржи нархда маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, бозор нархида эса 24321 млн сўмни ташкил қилган.

Хомашёнинг  асосий таъминотчилари: шахсий винопункт ( “Гуля Кандоз”, “Ширин”, “Жумабозор”, “Оқтепа”) ларидан олиб келинади.

Ишлаб чиқариш цехлари ва техникалар асосан 1928-1935 йилларда қурилган ва ҳозирги вақтгача яхши ҳолатда сақланиб келинмоқда.

Германия, Россия ва Ўзбекистон корхоналарида асбоб-ускуна анжомлари юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш билан бирга, у ҳозирги вақтда катта талаб билан ишлаб чиқаришни ривожлантириш комплекс программасини бажаришда, корхона цехларида ва ёрдамчи хўжаликларда ускуналарни қайта жиҳозлаш бўйича музокаралар ўтказилган.

Сувенир цехида ускуналарни қисман модернизация қилинган бўлиб, қопқоқ ўрнатиш ярим автоматли, маҳсулотни солиш ускуналари янгиланиб, қўл меҳнатини камайтириб юқори сифатли сувенерли маҳсулотни кўпайтириб ишлаб чиқаришга ёрдам берган.

Маҳсулот таннархини камайтириш учун қозонхона техникаларини янги тежамкор ускуналарга алмаштирилган.

2006 йилда ароқ қуйиш ва мекёрли ароқ ишлаб чиқарилишига катта маблағ сарфланиб ускуналар янгиланган.

Ривожланиш режасига асосан 2012-2014 йилларда сувенерли ва совға безагли маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсад қилинган.

Бундан ташқари вино маҳсулотларини сифати ошиши учун виномаҳсулотларини иссиқ ҳолда ишлаб чиқаришни тўхтатиб, янгиланган совуқ ҳолда ишлаб чиқариладиган виномаҳсулотлар техникасини ўрнатишга мўлжалланган.

      

Ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, сувенир ва совға сифатида маҳсулотларни янада сифатлироқ ишлаб чиқаришни ҳал этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва реконструкция қилиш учун қўшимча сармоя сарфлаш, қўйидагиларни амалга оширишга кўмаклашади:

  Олий навли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ошириш;
  Талабга жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
  Яқин  ва узоқ чет эл мамалакатларига маҳсулотларни экспорт қилиш;
 Шароб, ароқ, коняк, ликёр маҳсулотларини ишлаб чиқаришда “Ўзвинсаноат-холдинг” компаниясининг ташкилотлари орасида етакчи вакил бўлиш;
  Режалаштирилган ишларни амалга ошириш натижасида қўшимча фойда олиш, молиявий аҳволни яхшилаш.



Tadbirlar